Клуб янгиликлари

"Динамо" билан баҳсни Азиз Асимов бошқаради

Клуб янгиликлари
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" ўйинида Азиз Асимов бош ҳакам вазифасини бажаради. 

Чемпионатлар доирасида Асимов жамоамиз иштирокидаги 19 ўйинни бошқарган. Уларда "Пахтакор" 13 ғалаба ва 2 дурангга эришиб, 4 мағлубиятга учраган. Асимовга Шоҳруҳ Аъзамов ва Шоҳнур Йўлдошев ён ҳакамлар сифатида ёрдам беради. Беллашувда ВАР тизимидан фойдаланилади.

"ПАХТАКОР" — "ДИНАМО"
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Шоҳнур Йўлдошев (Гулистон), Достон Мирзараимов (Фарғона).
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров (Тошкент).
Комиссар: Алишер Файзиев.