Клуб янгиликлари

Давралар оралиғида "Пахтакор"ни тарк этган футболчилар

Клуб янгиликлари
Ушбу трансфер ойнасида жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этишди.

Аброр Исмоилов "Нефтчи"га, Азизхон Исақов эса "Сурхон"га трансфер қилинди. Иминов, Ёқубов, Пўлатов ва Абдураззоқов эса турли клубларга ижарага берилди. Хаджиев, Мираҳмадов, Ларин ва Шаркич билан шартномалар эса икки томон келишувига кўра бекор қилинди. Биз ушбу футболчиларга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларнинг кейинги ишларида омад тилаймиз.

Аброр Исмоилов - "Нефтчи" (трансфер)
Азизхон Исақов - "Сурхон" (трансфер)
Ҳумоюнмирзо Иминов - "Бухоро" (ижара)
Жасурбек Ёқубов - "Бунёдкор" (ижара)
Иззатилло Пўлатов - "Турон" (ижара)
Миркомил Абдураззоқов - "Металлург" (ижара)
Камен Хаджиев - "Локомотив", Болгария (эркин агент)
Миржаҳон Мираҳмадов - АГМК (эркин агент)
Алексей Ларин - "Нефтчи" (эркин агент)
Оливер Шаркич (эркин агент)