Академиямиз тарбияланувчилари саналган футболчилар янги шартномага имзо чекишди.
"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Эргашбоев жорий мавсум асосий жамоа сафида дебютини нишонлади. У 4 ўйинда майдонга тушиб, Чемпионлар Лигасида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Аббос билан клуб ўртасидаги келишув муддати 2026 йил охиригача узайтирилди.
Беҳруз Асқаров, Абубакир Ашуров ва Кирилл Тодоров ҳам 2026 йил сўнгигача бўлган келишувга имзо чекишди. Шаҳриёр Жабборов эса 2025 йил якунигача бўлган шартнома имзолади.