Клуб янгиликлари

Санжар Қувватов билан шартнома узайтирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов билан янги шартномага имзо чекилди.

2019 йилдан бошлаб жамоамиз сафида ўйнаб келаётган Қувватов ҳозиргача "Шерлар" учун жами 75 учрашув ўтказиб улгурди. Санжар клуб билан 2024 йил охиригача мўлжалланган келишувни имзолади. Қувватов Ўзбекистондаги ички мусобақаларнинг деярли барчасида ғалаба қозонган футболчилардан бири саналади. У Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Лига Кубоги, Суперкубокдан ташқари Про лига ғолибига ҳам айланган.