Польшалик 25 ёшли ҳужумчи жамоамиз билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.
Бунгача Ленчнанинг "Гурник" клубида ўйнаб келган ҳужумчи "Пахтакор"га трансфер қилинди. Ўтган мавсумда Банашак "Гурник" билан Польша юқори дивизионида иштирок этган. Сўнгги уч мавсумда Пшемислав ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида "Челмианка" ва "Видзев" клублари сафида ҳам тўп тепган. Банашак "Пахтакор"да ўйнайдиган польшалик биринчи футболчига айланади.
Ҳужумчи жамоамиз билан кўплаб совринларни қўлга киритади деб умид қиламиз. "Пахтакор"га хуш келибсан, Пшемислав!