Академиямизнинг 2007 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари мамлакат чемпионатида зафар қучди.
Шуҳрат Бўриев бошчилигидаги ёш футболчилар икки гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган ҳолда ярим финалда "Одил Жуниор" билан баҳс олиб борди. Беллашув 2:1 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди. Бугун ўтган финал учрашувида Тошкент шаҳар футбол мактаби жамоасига қарши майдонга чиққан "Пахтакор-2007" рақибдан устун эканини кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришди. Шу тариқа ушбу ёш тоифасидаги жамоамиз мамлакат чемпионига айланди. Ушбу ғалаба билан ёш футболчиларни табриклаб, келажакда асосий жамоа ўйинчиларига айланишларини тилаб қоламиз.