"Пахтакор" иккинчи давра олдидан тайёргарлик жараёнида "Насаф" билан назорат баҳсида ғалаба қозонди.
Беллашув жамоамиз устунлигида кечди. 5-дақиқада Шаркич пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Оливернинг ўзи орадаги фарқни оширди. У Алижоновнинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Иккинчи бўлим бошида Муҳиддинов ҳисобни қисқартирди. 58-дақиқада эса Черан Шаркичнинг узатмасидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилиб, ўйинга якуний нуқта қўйди - 3:1.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 3:1 (2:0)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Мартинович (Турсунов, 79), Ларин (Азмиддинов, 60), Сайфиев, Алибоев, Ҳамробеков (Исмоилов, 60), Собирхўжаев (Ўринбоев, 60), Ҳамдамов (Холматов, 60), Черан, Шаркич.
Голлар: Шаркич 5-пен, 42, Черан 58 - Муҳиддинов 47.