Сербиялик футболчи "Шерлар" билан амалдаги шартномасини бир йилга узайтирди.
Черан ҳозирга қадар жамоамиз сафида жами 144 ўйинда 89 гол муаллифига айланган. У Суперлига тарихида биринчи бўлиб кетма-кет уч марта тўпурар сифатида рекорд қўйишга эришган. "Пахтакор" футбол клуби ва футболчи ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Шу тариқа Черан 2023 йил охиригача "Шерлар" сафида қолади.