Черногория терма жамоаси ҳимоячиси "Шерлар"нинг янги футболчисига айланди.
28 ёшли Мартинович фаолиятини Черногориянинг "Ловчен" клубида бошлаган. Кейинчалик у Словениянинг "Алюминий" ва "Марибор" клублари сафида ўйнаган. Черногория терма жамоасида уч ўйинда майдонга тушган. Мартинович билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекилди.
Умид қиламизки, Мартинович жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришади. "Пахтакор"га хуш келибсан, Илия!