Ижарадан қайтган қанот ярим ҳимоячиси жамоамиз таркибида 2024 йил охиригача қолади.
Қатардаги фаолиятидан кейин "Пахтакор" ихтиёрига қайтган Ҳамдамов билан клуб ўртасидаги шартнома муддати узайтирилди. Эндиликда Достон 2024 йил охиригача "Шерлар" таркибида фаолиятини давом эттиради. Ҳамдамов ҳозирга қадар жамоамиз сафида 90 ўйинда 24 гол муаллифи бўлган.