Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни доирасида "Қўқон-1912" билан назорат ўйинида ҳисоб очилмади.
Айни пайтда футболчиларга машғулотларда жисмоний юкламалар берилаётгани сабабли Максим Шацких икки бўлимда турли таркиблардан фойдаланди. Унда ёш ўйинчиларга ҳам имконият берилди. Баҳсда тўп назорати жамоамиз тарафида бўлди, лекин жамоалар яққол голли вазиятларни унчалик кўп юзага келтиришмади. Ўйин 0:0 ҳисобида якунига етди.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 0:0
Ҳакам: Ильгиз Танташев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ларин, Ёқубов, Исмоилов, Ҳамробеков, Иминов, Ҳамдамов, Черан, Турғунбоев, Мираҳмадов.
2-бўлим: Суюнов, Азмиддинов, Ортиқбоев, Тодоров, Сайфиев, Файзуллаев, Собирхўжаев, Алибоев, Ўринбоев, Холматов, Турдимуродов.
"Қўқон-1912": И.Абдуллаев, Маматхўжаев, Холмуҳаммедов, Рустамов, Ваҳобов, Азимов, Рўзиев, Сидиқов, Тошмирзаев, Комилов, Лонгжи Сонг.