ЎФА томонидан ўтказилган мамлакат биринчилигида академиямизнинг 2008 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари финалда имкониятни бой берди.
Финал баҳсида "Одил Жуниор" билан майдонга тушган Бобур Абдураҳмонов шогирдлари асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Наманганда марказлашган тартибда бўлиб ўтган мусобақада жамоамиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда Тошкент шаҳар маҳорат мактабини 2:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ҳал қилувчи беллашув кескин ўтиб, ҳар икки жамоа кўп марта дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазиятлар юзага келтиришди. Асосий вақт дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар тепишда омад рақибларга кулиб боқди.