12-турда “шерлар” “Сўғдиёна”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган “Пахтакор” дастлабки дақиқалардаёқ икки қулай вазиятдан фойдалана олмади. Бўлим якуни голларга бой бўлди. Меҳмонлар Жўраевнинг аниқ зарбаси эвазига олдинга ўтишди. Кейин 4 дақиқа оралиғида жамоамиз 2 тўп киритди. Ҳимоячилар хатосидан Сергеев унумли фойдаланган бўлса, Каримов жарима майдони ташқарисидан ажойиб бурама зарба билан юқори бурчакни аниқ нишонга олди – 2:1.
Танаффусдан сўнг захирадан туширилган Исматуллаев қулай вазиятни кўкка совурди. 75-дақиқада Исроилов ҳимоячилар хатосини муносиб жазолади – 2:2. Жамоамизга муваффақият келтирган тўпни Ораховац киритди. У жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади – 3:2.
“ПАХТАКОР” – “СЎҒДИЁНА” – 3:2 (2:1)
26 май. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 2103 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, Ҳ.Шодмонов, А.Буров.
Назоратчи: И.Шарипов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Тожиев, Авилов, А.Аҳмедов, Козак (Исматуллаев, 65), Нуруллаев (Ҳакимов, 54), Каримов (Яхшибоев, 72), Искандеров, Сергеев.
"Сўғдиёна": Эшбўтаев, Қулматов, Исроилов, Э.Орифов, Ўрунов, Мамадалиев (И.Абдуллаев, 72), Санжар Рашидов (Абдураҳмонов, 72), Аъзамов, Тошпўлатов, Жўраев, Эминов (Баҳодиров, 67).
Голлар: Жўраев, 35 – 0:1. Сергеев, 37 – 1:1. Каримов, 39 – 2:1. Исроилов, 75 – 2:2. Ораховац, 85 – 3:2.
Огоҳлантиришлар: Аҳмедов, 84. Ораховц, 86. Орифов, 86. И.Абдуллаев, 90+4. Баҳодиров, 90+4.