- Биз учун қийин ўйин бўлди. Ҳаво ҳарорати жуда юқори эди. Айниқса, бу биринчи бўлимда сезилди. Шу билан бирга таркибдаги аксарият футболчилар терма жамоалардан келиб қўшилишган эди. Бу ўйинга тайёрланиш учун 2-3 кун вақт бўлди. Бунинг таъсирида биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик. Нима хоҳлашимизни жуда яхши биламиз. Иккита гол киритдик. Мезбонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга танаффусгача деярли бўш ҳудудлар қолдиришмади.
Бизда бир неча йўқотишлар бўлди. Шаркичда жароҳат бор эди. Оливер бу жароҳатни "Олимпик"ка қарши ўйинда орттириб олди. Умид қиламанки, Шаркич биринчи давранинг сўнгги ўйинига қадар сафга қайтади. Аммо биз ҳали ҳам шикофорлар хулосасини кутмоқдамиз. Алижоновда ҳам жароҳат бор. У терма жамоадаги охирги ўйиндан олдин жароҳат олди. Алижоновнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Ларин эса бугун захирада қолдирилди.