Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада бир неча қулай имкониятлар бўлди ва мезбонлар кўп марта ҳужумларга ўтишга уринишди. Дастлабки кескин вазият 4-дақиқада содир бўлиб, Абдухолиқовнинг яккама-якка ҳолатда тепган тўпини Қувватов қийинчилик билан қайтариб юборишга эришди. Салдан кейин ҳам посбонимиз ушбу ҳужумчининг уринишини бартараф этди. Бўлим ўрталарига келиб жамоамизда яхши вазиятлар юзага келди. Азмиддинов ва Рашидовнинг зарбалари голга айланмади.
Иккинчи бўлим бошида Азмиддинов ўрнига Эркинов майдонга туширилиб, ҳужумкорлигимиз ортди. Мезбонлардан Комолафенинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. Кейин 40 дақиқадан ортиқ вақт давомида тўлиқ устунлик жамоамиз тарафида бўлди. 69-дақиқада Черандан тўпни қабул қилиб олган Рашидов 30 метрлардан тўпни дарвозанинг узоқ юқори бурчагига "михлаб қўйди" - 0:1. Голдан кейин ҳам "Шерлар" тўп ва ўйин суръатини назорат қилишда давом этишди. 90-дақиқада Эркиновга нисбатан мезбонлар жарима майдони ичида қоида бузишди ва пенальтидан Черан унумли фойдаланди - 0:2. Ишончли ғалабадан кейин жамоамиз турнир жадвалида юқорилаган ҳолда чемпионлик учун курашни давом эттиради.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:0)
23 июнь. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 8223 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, И.Ильин.
ВАР: А.Асимов.
АВАР: К.Середа.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: Б.Арипов.
"Қизилқум": Нестеров, Бойдуллаев, Шоаҳмедов, Абдухолиқов, Станиславлевич (Саноев, 66), Қамбаров (Гонсало, 90+4), Тўхтахўжаев, Жўраев (Йўлдошев, 78), Муҳаммадиев, Зотеев (Мустафоев, 66), Комолафе.
"Пахтакор": Қувватов, Азмиддинов (Эркинов, 46), Аъзамов, Ҳамробеков, Сайфиев, Алибоев, Холматов (Файзуллаев, 90+1), Собирхўжаев, Рашидов, Турғунбоев, Черан (Турдимуродов, 90+3).
Голлар: Рашидов, 69 - 0:1. Черан, 90+2-пен - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Алибоев, 30. Ҳамробеков, 45+2. Комолафе, 45+2.