"Шерлар" Суперлиганинг 12-турида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишади.
Чемпионат доирасида жамоалар 44 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол жамоамиз тарафида. 37 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 122 гол урилиб, 26 тўп ўтказиб юборилган.
Навоийдаги 22 учрашувнинг бирортасида "Шерлар" мағлубиятга учрамаган. Меҳмонда 18 ғалаба ва 4 дуранг натижа кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. Ўтган мавсумда жамоамиз меҳмонда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган.
Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача рекорд саналган йирик ғалабани қўлга киритган.
Баҳсни жамоамиздан дисквалификация туфайли Элдор Суюнов ва Камен Хаджиев ўтказиб юборади.
"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 23 июнь, пайшанба куни соат 20:00да "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионида бошланади.