Суперлиганинг 12-тур ўйинлари учун расмийлар рўйхати маълум.
"Қизилқум" билан Навоийда кечадиган беллашувни Шавкат Насибуллаев бошқаради. Унга қанотларда Расулжон Фозилов ва Максим Нехочин ёрдам беради. Насибуллаев айни пайтга қадар чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги етти ўйинда ҳакамлик қилган. Ушбу учрашувларда жамоамиз 5 ғалабага эришиб, 2 бор мағлубиятга учраган.
"ҚИЗИЛҚУМ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Наманган), Расулжон Фозилов (Наманган), Максим Нехочин (Наманган), Илья Ильин (Бухоро).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
VAR ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро).
AVAR: Кристина Середа (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.