"Пахтакор" ёшлари 12-турда йирик ютуқни нишонлашди.
"Сўғдиёна"га қарши учрашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган ёшларимиз рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилишди. Дастлаб Жўраев жарима майдони марказидан тўп киритган бўлса, Саъдиллаев тезкор уюштирилган қарши ҳужумни самарали якунлади.
Танаффусдан кейин ҳам кетма-кет кескин ҳужумлар уюштирган жамоамиз яна уч тўп киритди. Саъдиллаев пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, Ғанихонов қанотдан оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйилди. Беллашувга якуний нуқтани Иброҳимов қўйди. У рақиб ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, "Пахтакор"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 5:0 (2:0)
25 май. Қибрай. 54 томошабин.
Ҳакам: Равшан Абдувоҳидов - 9.
"Пахтакор": Ҳамроев, Раҳимов, Йўлдошев (Хайруллаев, 81), Юсупов (Иброҳимов, 46), Жўраев, Ғанихонов (Акопов, 66), Ёқубов, Саидазимов, Ўрунов (Соатов, 60), Саъдиллаев (Қудратиллаев, 73), Сатторов.
"Сўғдиёна": Исомиддинов, Саҳоб Рашидов, Достонов, И.Абдуллаев (Мирзаев, 46), Худойбердиев, Куйбоқов, Орипов, Орифов (Ҳалилов, 46), Маматқулов, Ўринов, Жўрабеков.
Голлар: Жўраев, 23 - 1:0. Саъдиллаев, 36 - 2:0. Саъдиллаев, 56-пен - 3:0. Ғанихонов, 60 - 4:0. Иброҳимов, 86 - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Йўлдошев, 5. Исомиддинов, 12. Юсупов, 30. Куйбоқов, 55. Саидазимов, 62.