Олий лига 11-турида "Пахтакор" аёллар жамоаси Бекободда "Металлург"дан 3:2 ҳисобида устун келди.
Ҳар икки жамоанинг ҳужумларига бой кечган учрашув тақдири иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида ҳал этилди. Мезбонлардан Турғунбоеванинг голига Тожинисо Рашидова икки тўпи билан жавоб қайтарди. 47-дақиқада Даулбоева мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимга қўшилган биринчи дақиқада Мадина Ҳикматова ўзининг аниқ зарбаси билан жамоамизга муҳим ғалабани келтирди. Ушбу ютуқдан кейин 11 беллашувда 15 очко тўплаган "Пахтакор" бешинчи поғонага кўтарилди.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 2:3 (1:2)
16 июнь. Бекобод. 47 томошабин.
Ҳакам: Э.Миробидова.
"Пахтакор": Баҳриддинова, Тагирова, Ҳожиева (Эшмаматова, 65), Ҳикматова, Искандарова, Эркинова, Саидова (Ёқубова, 76), Захаренко, Рашидова (Пайзиқулова, 90+6), Ҳотамова, Асқарова.
Голлар: Турғунбоева 8, Даулбоева 47 - Рашидова 12, 36, Ҳикматова 90+1.