Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" беллашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади.
Аввалига мазкур баҳс 20 июнь куни ўтиши мўлжалланганди. Бироқ жамоамизнинг уч нафар футболчиси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибидан клуб ихтиёрига 20 июнь куни қайтиши, миллий терма жамоага жалб этилган футболчилар эртадан тўлиқ шуғулланишни бошлаши сабабли "Пахтакор" футбол клуби ПФЛга регламентга мувофиқ мурожаат қилди ва ПФЛ ушбу ўйинни 23 июнь санасига кўчирди.