Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз "Бухоро"дан йирик ҳисобда устун келди

Клуб янгиликлари
19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоалар биринчилигида 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Қибрайда бухоролик тенгдошларини қабул қилган Олим Шокиров шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз 4 тўп киритишга муваффақ бўлишди. Саидумар Саиднуруллаев мазкур беллашувда хет-трик қайд этди. У 8, 22 ва 46-дақиқаларда меҳмонлар посбонини доғда қолдирди. Баҳсдаги сўнгги гол Пўлат Жумахонов ҳисобига ёзилди. Ушбу ғалабадан кейин 8 беллашувда 14 очко тўплаган ёшларимиз турнир жадвалида ҳозирча 9-ўринда боришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 4:0 (2:0)
15 июнь. Қибрай. 47 томошабин.
Ҳакам: Н.Мустафин.
"Пахтакор": Жўрабеков, Погосян, Файзиев (Беглархонов, 46), Абдураззоқов, Ваниев, Жумахонов (Соколов, 79), Поёнов (Хананов, 61), Саиднуруллаев, Усмонов (Ўктамов, 69), Фомин, Ҳабибуллаев (Мўминов, 78).
Голлар: Саиднуруллаев 8, 22, 46, Жумахонов 68.