Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз "Шўртан"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди

Клуб янгиликлари
U-19 биринчилиги 8-турида "Пахтакор" тарбияланувчилари "Шўртан"дан 5:2 ҳисобида устун келди.

Ўйинда дастлаб ҳисобни мезбонлар очишди. Турсунқуловнинг голидан кейин тўлиқ ташаббусга эришган жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида баҳс тақдирини деярли ҳал қилди. Лазиз Файзиев мувозанатни тиклаган бўлса, Муҳаммадали Усмонов икки тўп киритишга эришди. Танаффусдан кейин Саидумар Саиднуруллаев ва Миркомил Абдурразоқов ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Беллашув якунида мезбонлар фарқни биттага қисқартиришди. 5:2 ҳисобида ютуқдан кейин Олим Шокиров шогирдлари 7 учрашувда 11 очко тўплашган.

"ШЎРТАН"  - "ПАХТАКОР" - 2:5 (1:3)
"Пахтакор": Жўрабеков, Погосян, Файзиев (Фомин, 63), Абдураззоқов, Ваниев, Жумахонов (Соколов, 71), Беглархонов, Миродилов (Абдумажидов, 78), Саиднуруллаев (Мўминов, 71), М.Усмонов (Л.Усмонов, 83), Ҳабибуллаев.
Голлар: Турсунқулов 3, Эргашев 89 - Файзиев 13, М.Усмонов 18, 35, Саиднуруллаев 64, Абдураззоқов 73-пен.