Клуб янгиликлари

"Пахтакор" вакиллари "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишланган тадбирда қатнашишди

Клуб янгиликлари
Унда "Пахтакор" клуби раҳбарияти ва асосий жамоа вакиллари иштирок этишди. Болаларни байрам билан табриклаб, уларга клубимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ўз навбатида болалар ўзларининг севимли футболчилари билан суҳбатлашиб, миллионлар ўйини борасида турли саволларга жавоб  олишди. 

Биз "Пахтакор" футбол клуби номидан барча болаларни бугунги байрам билан яна бир бор қутлаб, уларга соғлиқ, бахт ва омад тилаймиз.