Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинида автомобиль ютиб олинг!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўртасида 26 май куни бўлиб ўтадиган олий лига, 12-тур учрашувида мухлислар машина ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. 26 май куни олий лига 12-турида жамоамиз "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совға кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий ютуқ сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!