Клуб янгиликлари

Асосий таркибга 4 кунлик дам берилди. 17 нафар футболчимиз терма жамоаларга чақирилди

Клуб янгиликлари

ФИФА кунлари билан боғлиқ танаффус сабабли Суперлигада деярли уч ҳафта ўйинлар ўтказилмайди.

Шу сабабли Славче Войнески асосий таркиб футболчиларига 4 кунлик қисқа таътил берди. Машғулотлар 2 июнь санасидан давом эттирилади. 17 нафар футболчи эса терма жамоалар йиғинига таклиф олди. Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Азиз Турғунбоев ва Достонбек Ҳамдамов миллий терма йиғинига йўл олади.

Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида Осиё чемпионатида иштирок этади. Ушбу терма сафида жами 11 нафар футболчи "Пахтакор" тарбияланувчиси саналади.

Отабек Боймуродов, Абубакр Ашуров, Беҳруз Асқаров, Кирилл Тодоров, Иззат Пўлатов, Аббос Эргашбоев, Шаҳриёр Жабборов ва Рустам Турдимуродов эса Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида Тошкент, Боку ва Минск шаҳарларида йиғинда иштирок этади.