"Пахтакор" Тошкент дербисида ҳужумкор тарзда ўтган беллашувда "Локомотив"дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Ҳар икки жамоа стадионга йиғилган мухлисларни ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишга интилди ва бу беллашувнинг чиройли ўтишини таъминлади. Футболчилар баҳс суръатини майдонга ётиб олишлар билан туширишга ҳаракат қилишмади. Ҳимоя марказига жамоамиз сафида Шерзод Аъзамов қайтди. 13-дақиқада Черан Шаркичнинг узатмасидан кейин боши билан гол урди, бироқ бу гол ўйиндан ташқари ҳолат сабабли бекор қилинди. 28-дақиқада Драган барибир ўз мақсадига эришди. У 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг ўнг юқори бурчагига аниқ йўллашни уддалади. Дарвозабоннинг жон ҳолатда ташланиши мезбонларга ёрдам бермади - 0:1. Биринчи бўлим якунигача "Пахтакор"дан Рашидов ва Шаркичнинг зарбалари хавфли чиққан бўлса, Қувватов икки вазиятда Ҳасанов ҳамда Мухторовнинг аниқ йўллаган зарбаларидан сўнг тўпни эгаллаб олди.
Иккинчи бўлим бошида "Шерлар" орадаги фарқни оширди. Алижонов ўнг қанотдан узатган тўпни Шаркич яқин масофадан дарвозага тўғрилаб юборди. Оливер учун бу Суперлигада 3-тўпга айланди. Шундан кейин хотиржамлик ўйин суръатини назорат қилган жамоамизда тезкор ҳужумлардан сўнг бир неча имкониятлар бўлди. Турғунбоев, Эркинов ва Файзуллаевнинг жуда хавфли зарбалари голга айланмади. Ўйинда 2:0 натижасини сақлаб қолган "Пахтакор" кетма-кет 4 дурангдан сўнг ғалаба қозонди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
Ҳакамлар: Р.Каримов, Ш.Аъзамов, Ш.Йўлдошев, Д,Мирзараимов.
Назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Локомотив": Абдужалилов, Қодирқулов (Жумаев, 83), Қобилов, Опех, Мухторов, Ғуломов (Рашидхонов, 73), Махарадзе, Тошпўлатов, Д.Комилов (Салимов, 57), Ҳасанов (Алижонов, 57), Этаме (Абдураҳмонов, 83).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Черан (Алибоев, 68), Собирхўжаев (Файзуллаев, 86), Рашидов (Эркинов, 68), Турғунбоев (Эргашбоев, 90), Шаркич (Мираҳмадов, 86).
Голлар: Черан, 28 - 0:1. Шаркич, 48 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Қобилов, 28. Мухторов, 43. Сайфиев, 41. Ғуломов, 43. Хаджиев, 78. Ҳамробеков, 90+2.