Клуб янгиликлари

Превью. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Беллашувни дисквалификация сабабли жамоамиздан Шерзод Аъзамов ўтказиб юборади.

"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 32 баҳснинг 19тасида "Пахтакор" зафар қучган. 7 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 84 марта ишғол қилган жамоамиз 45 гол ўтказиб юборган.

Рақиб мезбонлик қилган учрашувларда эса вазият шундай: 5 ғалаба, 5 мағлубият ва 6 дуранг. Сафардаги ўйинларда жамоамиз 27 тўп киритиб, 27 гол ўтказиб юборган.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳс 18 май, чоршанба куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида соат 16:45да бошланади.