Клуб янгиликлари

"Қўқон-1912" билан ўйинни Рустам Лутфуллин бошқаради

Клуб янгиликлари

Суперлига 9-тури учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.

Яйпанда "Қўқн-1912"га қарши кечадиган беллашувни Рустам Лутфуллин бошқариб боради. У ҳозиргача Суперлигада тўрт марта "Пахтакор" иштирокидаги ўйинда ишлаган ва уларда жамоамиз ғалаба қозонган. Лутфуллинга қанотларда Маҳмуд Турдиев ва Феруз Достонов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Унда Элёр Турсунов асосий ҳакам вазифасини бажаради.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Маҳмуд Турдиев (Жиззах), Феруз Достонов (Жиззах), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).
VAR ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро).
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.