"Пахтакор" - "Насаф" учрашувида "Омадли мухлис" акциясининг ғолиблари аниқланди.
Ютуқ учун қўйилган 4та "IPhone 7 32 Gb" телефонлари ва "Дамас" автомобилининг соҳиблари танаффус пайти ҳамда беллашувдан сўнг ўтказилган акцияда маълум бўлди. Асосий ютуқ саналган "Дамас" машинаси Хоразм вилояти, Шовот туманида туғилган Элёр Эшжоновга насиб қилди. Акция хусусида ютуқ эгасининг фикри шундай бўлди:
- Кўп йиллардан буён Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор"га мухлислик қилиб келаман. Имкон қадар учрашувларни стадиондан кузатишга интиламан. Ижтимоий акция ҳақида рекламалар орқали хабар топгандим, лекин бунга унчалик эътибор қилмагандим. Учрашувдан кейин асосий соврин эгасининг чипта рақами эълон қилинганда ишониб бўлмас ёқимли ҳисларни бошдан кечирдим. Ушбу ютуқ учун "Пахтакор" футбол клубига миннатдорчилик билдираман. Жамоанинг муваффақиятлари ўйинлари олдинда деб умид қиламан.