Клуб янгиликлари

"Сурхон" билан ўйинни Ильгиз Танташев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 8-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкентда "Сурхон" билан беллашувни ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқаради. Унга Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Ҳозирга қадар чемпионатларда Танташев жамоамиз иштирокидаги 19 беллашувда ишлаган. Уларда 14 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"ПАХТАКОР" – "СУРХОН"
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Тимур Гайнуллин (Тошкент), Хушнуд Суюнбоев (Андижон).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов (Тошкент).
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.
VAR ассистенти: Эдита Мирабидова.
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Алишер Файзиев.