Клуб янгиликлари

Превью. "Насаф" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Суперлига 7-турида жамоамиз "Насаф"га қарши сафарда ўйнайди.

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 50 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 10 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 10 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 78 бор ишғол қилган жамоамиз дарвозасидан 46 гол ўтказиб юборган.

Қаршидаги 25 ўйинда эса жамоамиз 9 ғалаба, 7 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган жамоамиз ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган.

"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 7 май, шанба куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 19:00да бошланади.