Клуб янгиликлари

"Насаф" билан беллашувни Акобирхўжа Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 7-тур баҳслари учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.

"Насаф" билан беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида тўққиз ўйинда ишлаган ва уларнинг ҳаммасида жамоамиз зафар қучган. Сўнгги марта у жамоамиз иштирокида жорий йил "Навбаҳор" билан Ўзбекистон Суперлигаси учрашувида ҳакамлик қилган.

"НАСАФ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
VAR ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро).
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин (Тошкент).
Комиссар: Бахтиёр Ширинов.