Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз АГМКдан устун келди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 6-турида АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг аксар қисмида устунлик қилган ёшларимиз буни ғалаба орқали акс эттира олишди. 26-дақиқада рақиб дарвозаси томон яқинлашган Диёр Холматов чамаси 18 метрлардан тўпни дарвозанинг яқин бурчагига аниқ йўллаган ҳолда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса тўп учун охиригача курашган Руслан Розиев жарима майдони ичидан аниқ зарба бериб, орадаги фарқни оширишга эришди. 61-дақиқада эса меҳмонлардан Собиров ҳисобни қисқартирди. 2:1 ҳисобида зафар қучган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари совринли поғоналар учун курашга фаол киришишган.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 2:1 (1:0)
3 май. "Қибрай" стадиони. 71 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Мирзараимов, Ш.Мақсудов, А.Рихсибоев, Ҳ.Набиев. 
Назоратчи: О.Дачев.
"Пахтакор": Боймуродов (Нажафалиев, 46), Розиев, Холматов, Ёқубов, Асқаров, Эргашбоев, Жабборов, Абдураззоқов (Пўлатов, 78), Ашуров, Турдимуродов (Ўринбоев, 46), Азмиддинов. 
АГМК: Ҳикматов, Холмўминов, Полвонов, Бусинов, Муқимжонов, Абдухолиқов, Жумабоев, Каримов, Азимжонов, Эрматов, Юмаев.
Голлар: Холматов, 26 - 1:0. Розиев, 59 - 2:0. Собиров, 61- 2:1.