Войнески: - ОЧЛдан қайтиб келганимиздан 3-4 кун ўтгач, майдонга тушиш қийин. Шунга қармасдан, ўйинни яхши руҳда бошладик. Тўпни ўзимизда назорат қилдик. Рақиб жамоа эса бир очко қўлга киритиш учун ташриф буюргани сезилиб қолди. Улар ҳимоявий ўйин намойиш этишди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бу борада ишлашимиз керак. Менимча, учрашув ҳаками бугунги ўйинга мос савияда эмасди. Ўз навбатида, барчани Рамазон Ҳайити билан табриклайман. Байрам бўлишига қарамай, сизлар бугун ҳам ишдасизлар, буни ҳурмат қиламан.
Биринчи навбатда, ўйинни кўриб чиқишимиз керак. Агар биз ўйлаган ҳолатлар кузатилса, тегишли ташкилотга мурожаат қиламиз. Лекин мен натижа учун жазавага дод-вой қиладиган мураббий эмасман. Илк навбатда, ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз лозим. Даставвал ўз хатоларимизни таҳлил қиламиз, сўнгра бошқа вазиятларни кўздан кечирамиз.
Ҳозирда вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида муаммоларимиз талайгина. Масалан, ОЧЛда Эркиновда бир қанча имкониятлар юзага келиб, ундан фойдалана олмаганди. У эндигина 20 ёшни қарши олди, эҳтимол, 25 га кирганда, кўзи юмиқ ҳолда ҳам вазиятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин керакли даражага чиққунча кутишга тўғри келади.