Мазкур баҳсда жамоамиздан Икром Алибоев дисквалификация сабабли майдонга тушмайди.
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 28 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Тошкентда кечган 14 ўйиннинг 10тасида "Пахтакор" устун келган. 3 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, бир бор рақиб ғалаба қозонган. Бу жамоа дарвозасига уйда 27 гол урган ҳолда 12 тўп ўтказиб юборганмиз.
Суперлигада мавсумни муваффақиятли бошлаган "Шерлар" мазкур ўйиндаги ғалаба орқали турнир жадвалида ҳолатини янада мустаҳкамлаши мумкин.
"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги 6-тур ўйини 2 май, душанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.