Клуб янгиликлари

АГМК билан ўйинда Фирдавс Норсафаров ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 6-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкентда АГМКга қарши ўтадиган ўйинни Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Ушбу ҳакам чемпионат доирасида "Пахтакор"нинг олти беллашувида ишлаган ва уларнинг барчасида жамоамиз зафар қучган. Учрашувни бошқаришда Норсафаровга ён ҳакамлар Ришат Нугмонов ва Шоҳруҳ Аъзамов ёрдам беради.

"ПАХТАКОР" - АГМК
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Ришат Нугмонов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Достон Мирзараимов (Фарғона).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.