Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Ал Таъавун"

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини жамоамиз "Ал Таъавун"га қарши ўйин билан якунлайди.

Жамоамиз 2-турда ушбу рақиб устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Саудия Арабистонида мезбон клубни иккинчи бор доғда қолдирган биринчи ўзбек жамоасига айланганди.

Баҳсни жамоамиздан Шерзод Аъзамов ва Одил Ҳамробеков дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Драган Черанда эса жароҳат мавжуд. Саудияликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Ал Таъавун" ўртасидаги ўйин 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечасиБурайда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Тошкент вақти билан соат 01:15да бошланади.