"Пахтакор" бош мураббийи "Духайл"дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.
Войнески: - Майдонда ўйин қандай боргани ва натижа умуман мос бўлмади. Биринчи бўлимда рақиб иккита зарба берди ва ҳар иккиси гол билан тугади. Кейин эса учинчи тўпни ўтказдик. Беллашув мобайнида кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ тўпни дарвозага кирита олмадик. Рақиб бурчак зарбаси ва узун узатмалардан сўнг гол уриб кетди.
Эдмилсонни тўхтатиш учун одатий бир ўйинчини бириктирдик, унга алоҳида эътибор сабабли бошқаларни бўш қолдирганимиз йўқ. Баъзи футболчиларда индивидуал хатолар бўлди. Навбатдаги икки ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.