"Духайл" билан беллашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Войнески: - Ўйинга жуда жиддий ҳозирлик кўрдик. Баҳс тақдирини рақиб сафида индивидуал маҳорат соҳиби ҳал қилди. Биз кўплаб яққол вазиятларни яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса кўп бўлмаган имкониятлардан фойдаланди. Икки марта ҳисобда олдинга чиқдик ҳам.
Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, устунликка эга бўлдик. Ҳушёрликни йўқотдик деб ўйламайман. Шунчаки имкониятлардан гол уришимиз керак эди.
Рақибнинг асосий ўйинчисига қандай ўйнашни муҳокама қилгандик. Буни анча вақт уддаладик, бироқ унинг зарбалари ҳам юқори даражада.