Клуб янгиликлари

Превью. "Духайл" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси 3-турида "Шерлар" Қатарнинг "Духайл" жамоаси билан беллашади.

"Духайл" клуби 2009 йил ташкил этилган. Ҳозиргача 7 бор Қатар чемпионати, 4 марта Қатар Амири Кубоги, 3 бор Қатар Кубоги ва 2 марта Қатар Суперкубогида зафар қучган. Жамоа ўз таркибига ҳамиша номдор легионерларни жалб қилиб келиши билан танилган. Қатар миллий терма жамоасида ўйнайдиган кўплаб футболчилар ҳам айнан ушбу жамоа сафида тўп тепади.

2013 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ баҳсларида "Пахтакор" ушбу рақиб билан тўқнаш келган. Дохада 1:3 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Тошкентда 2:2 натижаси қайд этилган. Сафарда ва уйда Ғулом Ўрунов биттадан тўп киритган. Тошкентда яна бир гол рақиб тарафидан автогол сифатида урилган.

Эрнан Креспо Чемпионлар Лигаси бошланишидан аввал ушбу жамоа бошқарувини қўлга олди.

"Духайл"нинг Чемпионлар Лигаси учун таркиби
Дарвозабонлар
1. Муҳаммад Бакри
21. Салаҳ Закария
33. Али Ғулайс
35. Файсал Абдулкарим
99. Шаҳаб Эллези
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Муса
3. Муҳаммад Аълаалдин
4. Тоби Альдервейрельд (Бельгия)
5. Бассам Рави
15. Муҳаммад Алнайми
18. Султон Ал Брейк
30. Мешаал Тамими
32. Муборак Жассим
Ярим ҳимоячилар
7. Исмоил Муҳаммад
8. Луиз Мартин
10. Эдмилсон (Бельгия)
12. Карим Будиаф
13. Фержани Сасси (Тунис)
17. Абдулраҳмон Муҳаммад
19. Нам Тай Хи (Корея)
20. Али Афиф
23. Ассим Мадибо
25. Носир Муҳсин Али
27. Абдуллоҳ Ал Аҳрақ
Ҳужумчилар
11. Алмоаз Али
14. Майкл Олунга (Кения)
24. Муборак Шаҳан
28. Рашид Абдулла
29. Муҳаммад Мунтари
31. Декхайел Тариқ
34. Шеҳайн Абдулраҳмон