"Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ва ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашди.
Войнески: - Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Мезбонларни ўз майдонида мағлуб этиш жуда ёқимли. Беллашувга жиддий тайёрландик. Йигитларга яхши футбол учун раҳмат айтаман. Тавамба ва 77-рақамли футболчининг жуда хавфли эканини билардик. Ҳимоячилар уларга қарши ажойиб ўйнашди. Кескин кечадиган баҳс тақдирини қисқа ҳудудда тез ҳаракатланадиган тезкор футболчилар ҳал қилишини сезгандик. Шундай бўлди ҳам. Алибоев ва Эркинов ўйин суръатини ўзгартириб юборишди. Ғалабадан жуда хурсандмиз.
Ўйинимизда сир йўқ. Шунчаки шароитларга яхшироқ мослашдик ва жиддий ҳозирлик қилдик.
Чап қанотимизни асосий ҳужум уюштирадиган жойимиз деб билмайман. Ҳар икки қанотдан ва марказдан ҳужумлар ташкил қилишга уринамиз. Бугун голни чап қанотдан уриб кетдик.
Эркинов: - Дастлабки мағлубиятдан кейин бу сафар ютишимиз керак эди. Жамоа билан баҳсга яхши тайёргарлик қилдик ва ғалаба қозонишга эришдик. Жуда муҳим ютуқни қўлга киритдик. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандмиз.