"Шерлар" Чемпионлар Лигаси 2-турида "Ал Таъавун"дан 1:0 ҳисобида устун келди.
Дастлабки ўйиндан кейин Славче Войнески таркибда баъзи ўзгаришларга қўл урди. Черан ҳужумчи орти позициясига қайтган бўлса, асосий таркибда Шаркич ҳужумда ўйнади. Ҳимоя марказида эса Аъзамов Хаджиевнинг ўрнини эгаллади. Хавфли вазиятлар юзага келтириш борасида жамоамиз мезбонлардан анча фаолроқ ўйнади. Биринчи бўлимда Черан ва Рашидовнинг зарбаларидан сўнг кескин ҳолатлар содир бўлди. Сардорнинг аниқ уринишини мезбонлар посбони бартараф қилди.
Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ҳужумкорликни янада оширди. Рашидовнинг яна бир хавфли зарбаси салгина ноаниқ чиққан бўлса, охирги 15 дақиқаликда имкониятлар сони ошди. Лариннинг аниқ зарбасидан сўнг ҳимоячи тўпни қайтариб қолган бўлса, Алибоев тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди. 83-дақиқада эса ҳисоб очилди. Икки захирадан туширилган футболчилар - Алибоев ва Эркинов ижросидаги ҳужум Ҳожиматнинг голи билан якунланди. Алибоевнинг ажойиб узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир чиққан Эркинов дарвозанинг узоқ бурчагини ишғол қилди - 0:1. Охирги дақиқаларда Собирхўжаевнинг уринишини "Таъавун" посбони бартараф қилган бўлса, Эркинов бўш қолган дарвоза сари кетаётганда қўполлик ишлатган Райан Муса майдондан четлатилди. "Пахтакор" гуруҳдаги илк ғалабани тантана қилди. Иккинчи турдан кейин барча жамоа уч очкодан жамғарган.
"АЛ ТАЪАВУН" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
10 апрель. Бурайда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 4105 томошабин.
Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Исао Нишихаши, Такуми Такаги, Юсуке Араки (Япония).
Назоратчи: Саад Ал Фадҳли (Кувайт).
Комиссар: Минду Доржи (Бутан).
"Ал Таъавун": Муатаз Бағави, Ёзид Бакр, Тариқ Муҳаммад, Саад Яслам, Наваф Субҳи, Сумайҳан Алнабит (Ҳассан Аламри, 59), Ашраф Маҳдуйи, Мустафо Фатҳи (Наваф Суфён, 77), Райан Муса, Тавамба, Ҳазза Ал Ҳазза (Файсал Мутаири, 59).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Ларин, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Черан, Рашидов (Ёқубов, 90+3), Турғунбоев (Эркинов, 68), Шаркич (Алибоев, 68).
Гол: Эркинов, 83 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Черан, 44. Алибоев, 88. Аъзамов, 90. Тавамба, 90+7.
Четлатиш: Райан Муса, 90+7.