Клуб янгиликлари

Саудия Арабистони клублари билан беллашувлар тарихи

Клуб янгиликлари
10 апрель куни тунда "Пахтакор" Бурайдада "Ал Таъавун" жамоаси билан майдонга тушади.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоамиз 25 баҳсда майдонга тушган ("Ал Ҳилол" билан 2020 йилги баҳслар натижаси бекор қилингани сабабли бу рўйхатга киритилмаган - 1:2 ва 0:0). Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 16 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 19 бор ишғол қилиниб, 50 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 6 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади. "Таъавун" билан жамоамиз тўқнаш келмаган.
 
Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2