Кубокдаги учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
Жасур АБДУРАИМОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Натижа барчасини айтиб турибди. Рақибни табриклайман. Қаршиликлар сабрлироқ бўлишди ва бунинг мевасини олишди. Футболда баъзан рақиб ҳимоясини кутиш фойда беради.
Жамоада рақобат йўқ ҳолатда ишлаш жуда қийин. Ҳеч ким таслим бўлмаяпти, бироқ барибир ўйинчиларга бу ҳолат таъсир кўрсатмоқда. Ҳозир биз бирлашишимиз ва кейинги беллашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим. Ёшларни тажрибали жамоаларга қарши ўйинларда тушириш уларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Омадсиз учрашув туфайли уларнинг синаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Биз ҳозирги қийин босқичдан ўтиб олишимиз шарт.