"Пахтакор" - "Сепахан" ўйинидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида бош мураббий Славче Войнески ва ҳимоячи Алексей Ларин баҳс ҳақида фикрларини билдирди.
Войнески: - Эртага бизни муҳим ва аҳамияти юқори ўйин кутмоқда. Рақибимиз кучли, уларни ўрганишга уриндик. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозонишга интиламиз.
Ҳар бир жамоада мусобақа бошланишидан аваал имконниятлар тенг бўлади. Мураббийлар ўзлари ўйлаган ғояларни амалга оширишга интилишади. Енгил ўйинлар бўлмайди, чунки бу турнирда юқори савияли жамоалар жамланган. Биз ҳар бир беллашувга эътиборимизни қаратамиз. Жамоалар имкониятини бир хил баҳолайман.
Ларин: - Биз Чемпионлар Лигасида янги мавсумни бошлаяпмиз. Эрон клублари кучли жамоалар. Биз эртага ғалаба учун курашамиз.