Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Сепахан"

Клуб янгиликлари
Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрида марказлашган ҳолда ўтказиладиган гуруҳ босқичининг 1-турида "Шерлар" мезбон сифатида майдонга тушишади. Ушбу жамоа билан 2010 йилги гуруҳ баҳсларида тўқнаш келинган.Исфахонда рақиб 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда Геворкян ва Гейнрих томонидан урилган ягона гол жамоамизга ютуқ келтирган.

Ушбу ўйин жамоамиз учун катта аҳамият касб этади. Илк ўйинда ғалаба қозониш орқали гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб олишимиз мумкин. "Сепахан"ни ушбу клуб ва Эрон терма жамоасидаги ўйинлари орқали машҳур бўлган Муҳаррам Навидкия бошқармоқда. Исфахон жамоаси 5 марта Эрон чемпионига айланиб, 4 бор Эрон Кубогида зафар қучган. 2007 йил Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган.

"Пахтакор" ва "Сепахан" жамоалари ўртасидаги ўйин 7 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан 22:15да "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бошланади.

"Сепахан"нинг ОЧЛ учун таркиби
Дарвозабонлар
1. Кристофер Кнетт (Австрия)
12. Али Кайҳусрови
22. Ҳожжат Седғи
45. Муҳаммадризо Мазаҳери
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Нажод
5. Изатуллоҳ Пурқаз
16. Давуд Ражаби
25. Саман Ранжбар
30. Гиорги Гвелесиани (Грузия)
66. Муҳаммадризо Маҳдизода
Ярим ҳимоячилар
6. Масъуд Рики
10. Фаршад Буруки
14. Аря Юсуфи
19. Омид Нурафкан
20. Милад Жаҳони
21. Муҳаммад Карими
23. Амир Моҳкамкар
27. Ҳассан Шуштари
73. Суруш Рафейи
80. Ясин Салмани
Ҳужумчилар
7. Саидмуҳаммад Ҳуссайни
9. Сажад Шаҳбоззода
11. Даниэл Исмоилифар
17. Жалолиддин Алимуҳаммади
70. Шаҳриёр Моғанлу
77. Ризо Мирзайи