Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал биринчи ўйинида жамоамиз йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Учрашув жамоаларнинг навбатма-навбат ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим голсиз дуранг билан тугашига яқин турган бир ҳолатда Аҳмедов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Белгиланган пенальтидан Черан унумли фойдаланди - 0:1.
Иккинчи бўлимда ҳужумга ташланган жамоамиз қарши ҳужумларда яна тўплар ўтказиб юборди. Абдураҳимов ва Хушбаков урган голларга меҳмонларга йирик ғалаба келтирди.
Жавоб беллашуви 30 май куни Қашқадарёда ўтказилади.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 0:3 (0:1)
22 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Т.Галеев, А.Пўлатов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев (Юнусов, 74), А.Аҳмедов (Искандеров, 46), Ш.Каримов, Козак, Сергеев, Ҳакимов (Иброҳимов, 55).
"Насаф": Суюнов, Сайфиев, М.Каримов, Голбан, Шораҳмедов, Ҳамробеков, Раҳматуллаев, Абдураҳимов (Хушбаков, 84), Рашидхонов (Нарзуллаев, 63), Ғаниев (Ғайбуллаев, 90+2), Черан.
Голлар: Черан, 44 - 0:1. Абдураҳимов, 71 - 0:2. Хушбаков, 89 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов, 49. М.Каримов, 90+2.