Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрида марказлашган тартибда ўтказиладиган гуруҳ босқичида қатнашиш учун "Пахтакор" душанба куни туш пайтида Тошкент - Бурайда йўналишида парвоз қилади. Илк турда 7 апрель куни Эроннинг "Сепахан" клуби билан тўқнаш келинади. Бурайдага Славче Войнески 27 нафар футболчини олиб кетишга қарор қилди.
Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов, Байрам Нажафалиев.
Ҳимоячилар - Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Шерзод Аъзамов, Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Жасур Ёқубов, Фарруҳ Сайфиев, Беҳруз Асқаров.
Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Собирхўжаев, Аббос Файзуллаев, Руслан Розиев, Аббос Эргашбоев, Сардор Рашидов, Ҳожимат Эркинов, Азиз Турғунбоев, Диёр Холматов, Оливер Шаркич, Муҳаммадали Ўринбоев.
Ҳужумчилар - Драган Черан, Миржаҳон Мираҳмадов, Шаҳриёр Жабборов.