Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 23 марта тўқнаш келишган.

"Cепахан" билан жамоамиз иккинчи бор тўқнаш келади. Ҳозирга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. 2010 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Сепахан" билан беллашувларда жамоалар ўз майдонида зафар қучган. Исфахонда 2:0, Тошкентда 2:1 натижаси қайд этилган. Жамоамиздан голлар Артур Геворкян ва Александр Гейнрих.

Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 23 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган. Тўрт ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 5 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 33 тўп киритилиб, 22 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган. 

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2, 3:3, 0:0
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4, 2:1
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0, 0:2
Шаҳр Ходро - 3:0, 1:0