Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 4-турида "Пахтакор" голларга бой бўлган баҳсда "Навбаҳор"дан 3:2 ҳисобида устун келди.

Ўйинда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш қилди ва гол уриш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. Дастлаб меҳмонлардан Турсунов жарима зарбасидан узатган тўп дарвоза тўрига бориб тушди. 17-дақиқада Розиев икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, тўпни дарвозанинг олис бурчакка йўллади. Бўлим охирида эса Жўрабоев ҳимоядаги хатодан фойдаланиб, рақибнинг иккинчи тўпини киритди.

Иккинчи бўлимда ташаббусга эришган ёшларимиз ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Файзуллаев 18 метрлардан жарима зарбасини чиройли тарзда дарвозага аниқ йўллаган бўлса, 67-дақиқада Турдимуродов жамоамизга ғалаба келтирган голни урди. Ушбу ютуқдан кейин 9 очко тўплаган ёшларимиз турнир жадвалида иккинчи поғонада боришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 3:2 (1:2)
2 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 77 томошабин.
Ҳакамлар: И.Ильин, А.Галеев, Д.Яценко, С.Назаров.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Исақов, Пўлатов (Тодоров, 84), Ашуров (Абдураззоқов, 46), Ёқубов, Поёнов, Асқаров, Иминов, Розиев (Ўринбоев, 46), Файзуллаев, Жабборов (Турдимуродов, 46), Холматов (Эргашбоев, 46).
"Навбаҳор": Марупов, Цигер, Абдулхаев, Турсунов, Ҳусанов (Раҳимов, 70), Жўрабоев (Хурсанбоев, 62), Неъматжонов, Мўминов (Иминжонов, 81), Мўйдинов (Ғанижонов, 81), Мирзақаюмов (Мўминқулов, 70), Сидоров.
Голлар: Турсунов, 15 - 0:1. Розиев, 17 - 1:1. Жўрабоев, 42 - 1:2. Файзуллаев, 49 - 2:2. Турдимуродов, 67 - 3:2.
Огоҳлантириш: Асқаров, 62.